Ўзбекистонда I чоракда чет эл капитали иштирокида 109 та янги корхоналар рўйхатга олинди
21/04/2016 18:22
Ўзбекистонда I чоракда чет эл капитали иштирокида 109 та янги корхоналар рўйхатга олинди
21/04/2016 18:22
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 2016 йил январ-март ойларида чет эл капитали иштирокида 109 та янги корхоналар рўйхатга олинди. Ушбу корхоналарнинг 78 таси Тошкент шаҳрига, 9 таси Тошкент, 4 тадан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади.
Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 21 таси Россия Федерацияси, 20 таси Хитой Халқ Республикаси, 10 таси Корея Республикаси, 9 таси Қозоғистон Республикаси, 8 таси Буюк Британия, 7 таси Туркия Республикаси ва 5 таси Ҳиндистон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.
Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 51 таси саноат, 19 таси савдо, 7 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 6 таси қурилиш, 3 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган. 2016 йил 1 апрел ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингтага етди.
11/05/2024Батафсил
11/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |