«Fruit logistica-2017»: Ўзбекистон халқаро мева ва сабзавотлар ярмаркасида иштирок этмоқда
09/02/2017 16:15
«Fruit logistica-2017»: Ўзбекистон халқаро мева ва сабзавотлар ярмаркасида иштирок этмоқда
09/02/2017 16:15
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 8 февраль куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида 25-Fruit Logistica-2017 халқаро мева ва сабзавотларни етказиб бериш ҳамда савдо ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Ярмарка ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана савдо қилувчилар, мева-сабзавот импорт ва экспортчилари, шунингдек, қадоқлаш ҳамда транспорт компанияларига мўлжалланган. Жорий йилдаги тадбирда жаҳоннинг 86 давлатидан келган 3000 мингдан ортиқ экспонент иштирок этмоқда.
Fruit Logistica-2017 халқаро ярмаркасида Ўзбекистон миллий экспозицияси «Ўзагроэкспорт» компанияси ва бошқа маҳаллий қайта ишловчи, ташқи савдо корхоналари томонидан тақдим этилмоқда. Стендда янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулоти, консерваланган маҳсулотлар, шарбатлар, қуритилган зиравор ва сабзавотлар, қуруқ мевалар намойиш этилади.
Fruit Logistica-2017 халқаро ярмаркаси 10 февралга қадар давом этади.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |