Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бир гуруҳ фаол ватандошларимиз ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 май куни Пекин технологиялар институтида ўтказилган “Халқаро маданият куни” тадбири доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб этилди. Тадбирда 3000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ва Хитойга ташриф буюрган туристлар иштирок этишди.
12/05/2019Батафсил
Янги қатновнинг амалга оширилиши икки томон учун ҳам тенг манфаатли бўлиб, шу муносабат билан бугун Жакартанинг «Сукарно-Хатта» халқаро аэропортида Тошкентдан илк парвозни амалга оширган йўловчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
03/05/2019Батафсил
Дунё миқёсида йўловчи ташиш сони жиҳатидан дастлабки ўринларда турувчи Токио метрополитенининг учта стансияси - «шинжуку», «Отемачи», «Икебукуро»да Ўзбекистон брендини тарғиб этувчи реклама плакатлари жойлаштиилди. Мазкур метрополитен тармоғи 50 та линия ва 285 та стансияга эга бўлиб, одатда бу ердан йирик компанияларнинг маҳсулотлари рекламалари ўрин эгаллайди.
03/05/2019Батафсил
Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи уч қадимий шаҳар – Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳатни кўзда тутади. Хитойлик мемонлар бир ҳафта давомида ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва анъаналари ҳамда сайёҳлик салоҳияти билан таништирилади. Делегация таркибидан Хитойнинг энг йирик 4 радиостанцияси вакиллари ўрин олган бўлиб, улар реал вақт режимида репортажлар олиб боради.
03/05/2019Батафсил
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ипак йўли офиси” УК директори М. Мирзахидов 2019 йил 4–8 апрел кунлари Туркияга хизмат сафари давомида Туркиянинг барча вилоятларида бўлиб ўтаётган XII Халқаро талабалар учрашуви тадбирларида ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ўтказди.
03/05/2019Батафсил
Далер Юсуф (ҳақиқий исм-шарифи — Далер Ҳамроқулов) — асли Сурхондарё вилоятидан. Актёр профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган, Малайзия, Сингапур ва Индонезия каналларида эфирга узатилган 10 дан ортиқ бадиий фильм ва сериалларда, шунингдек, мусиқий клип ва телерекламаларда суратга тушган. Далер Юсуф кино ва мода соҳасида бир қанча мукофотларни қўлга киритган.
19/04/2019Батафсил
Виза аризасини топшириш учун https://il.tlscontact.com саҳифаси орқали ёки +99878-129-20-13/14 телефон рақами орқали TLS contact center виза марказида рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади. Қўнғироқлар душанбадан жумагача 08:30 дан 12:00 гача ва 13:00 дан 16:30 гача қабул қилинади.
17/04/2019Батафсил
Тадбирда Қўмита ходими Шерзод Султанов, юртимизнинг энг ўзига тортадиган томонлари, олис тарихи ва бир-биридан қадимий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Фарғона водийси каби сайёҳлик марказлари ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, мамлакатимизда виза тартибини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, ўзбек миллий таомлари ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши барчани ҳайратлантирди.
17/04/2019Батафсил
Тошкент шаҳрида Б2Б форматидаги «Tashkent Travel Mart» тадбири бўлиб ўтди. Унда БАА, Швейцария, Италия, Греция, Грузия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг туризм саноати вакиллари иштирок этишди.
15/04/2019Батафсил
Ўзбекистон ИҲТга аъзо давлатлар орасида мусулмон сайёҳлари учун қулайлиги бўйича 18-ўринни олган. Ушбу рўйхатда Малайзия, Индонезия ва Туркия мамлакатлари етакчиликни қўлган киритган. Қозоғистон ва Озарбойжон эса Ўзбекистондан кейин 19- ва 20-ўринларни эгаллаган.
13/04/2019Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |