Тошкентда “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
19/10/2016 12:14
Тошкентда “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
19/10/2016 12:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси бўйича 12 та том китоб-альбомлар тақдим этилди.
Тақдимот маросимида Ўзбекистоннинг илмий доиралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар, дипломатик миссия ва ОАВ вакиллари қатнашишди.
Лойиҳа Ўзбекистон Ҳукуматининг қўллаб-қувватлашида амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча архитектура ёдгорликлари ўрганилиб, ягона эпиграфикага киритилди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |