Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди
25/01/2019 00:08
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди
25/01/2019 00:08
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эндиликда, крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Бу бўйича тақдим этилган низомни Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказди.
Маълумот учун крипто-биржа — крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилот хисобланади. Крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси, блокчейн эса — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестридир.
Адлия вазирлигининг хуқуқий ахборот канали тарқатган маълумотга кўра, крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия фақат чет эл юридик шахсларига, номуайян муддатга берилади. У электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади. Лицензияловчи орган раҳбари ёки унинг ўринбосари рақамли имзо орқали уни тасдиқлайди. Лицензия берганлик учун лицензияловчи орган томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |