Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 11/06/2025 2025 йил июн ойида Ўзбекистонда “яшил водород” ишлаб чиқариш бошланади

2025 йил июн ойида Ўзбекистонда “яшил водород” ишлаб чиқариш бошланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил июн ойида Ўзбекистонда “яшил водород” ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ACWA Power компаниясининг Марказий Осиё бўйича президенти Абид Малик Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ACWA Power “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича икки лойиҳани амалга оширмоқда — бири Саудия Арабистонида, иккинчиси эса Ўзбекистонда. Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш 2025 йил июн ойида бошланади ва йиллик ҳажми 3000 тонна “яшил водород”ни ташкил этади.

«Биз бу лойиҳа мамлакатни дунёда “яшил водород” соҳасида янги поғонага олиб чиқишига ишонамиз», — деди Абид Малик.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саудиялик ACWA Power компанияси иштирокида амалга оширилаётган “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича пилот лойиҳа қурилишига расман старт берган эди.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади ва унинг умумий қиймати 88 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқич доирасида 2025 йилда йиллик 3000 тонна “яшил водород” ишлаб чиқариш режалаштирилган.

«Ўзкимёсаноат» АЖ маълумотларига кўра, иккинчи босқичда Чирчиқ шаҳрида “яшил водород” асосида йилига 500 минг тонна аммиак ишлаб чиқариш ташкил этилиши, шунингдек, умумий қуввати 2,4 гигаваттга тенг бўлган шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг