Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
7 ойда 3,8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Буюк Британияга борди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июль ойларида 3,8 минг нафар ўзбекистонлик туристик мақсадда Буюк Британияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 минг нафарга кўп бўлиб, ўсиш 40% ни ташкил этди.
Жорий йилнинг дастлабки етти ойида ўзбекистонликларнинг Буюк Британияга сафар мақсадлари қуйидагича тақсимланган: 2 713 киши сайёҳат учун, 512 киши ўқиш мақсадида, 448 киши яқинларини зиёрат қилиш учун йўл олган, 94 киши хизмат сафарига чиққан, 19 киши эса даволаниш учун борган.