А-373 «Тошкент–Ўш» трассасидаги ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
А-373 «Тошкент–Ўш» трассасидаги ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди

А-373 «Тошкент–Ўш» трассасидаги ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди

А-373 «Тошкент–Ўш» трассасидаги ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — A-373 “Тошкент-Ўш” йўлида автоҳалокат юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса 7 сентябрь соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

“Shacman” юк автомашинаси бошқарувини йўқотиб, темир йўл кесишмасида тўхтаб турган 2 та юк ва 5 та енгил машина билан тўқнашган. Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин махсус хизматлар томонидан ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 5 киши касалхонага ётқизилди, 4 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош вазир ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилиб, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг