Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади

Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади

Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади.

Мазкур стипендия педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган 1 нафар охирги икки курс талабасига тайинланади.

Маълумот учун: ушбу стипендияни тайинлаш учун талаблар Президентнинг “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида” 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармонида белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг