Alshaya Group Ўзбекистон бозорига жаҳон брендлари билан киришни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 июнь куни ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов халқаро Alshaya Group бошқаруви раиси Муҳаммад Алшая билан музокаралар ўтказди.
1890 йилда ташкил этилган компания дунё бўйича машҳур брендларнинг 4000 дан ортиқ савдо нуқталарини бошқаради, йиллик даромади 11 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Компания ходимларининг сони 50 мингдан ортиқ.
Томонлар Ўзбекистонда таниқли брендлар дўконларини очиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Alshaya Group Ўзбекистонни барқарор ўсаётган истеъмол сектори, сармоядорлар учун жозибадор муҳит ва мамлакатнинг демографик салоҳияти сабабли Марказий Осиёдаги истиқболли бозор сифатида кўриб чиқмоқда.
Компания вакиллари узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирар экан, яқин вақт ичида илк савдо нуқталарини ишга тушириш режалари билан бўлишдилар. Учрашув давомида брендларнинг Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб бориши учун аниқ амалий чоралар келишиб олинди.