Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Технологиялар 21/04/2025 АҚШда IT Park Ўзбекистоннинг доимий шоуруми очилди

АҚШда IT Park Ўзбекистоннинг доимий шоуруми очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов билан учрашди.

Учрашув доирасида Вашингтон шаҳридаги элчихона биносида IT Parkнинг доимий фаолият юритадиган шоурумини очилди.

Мазкур шоурум орқали Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасида эришилаётган ютуқлар ва IТ соҳасининг улкан салоҳияти АҚШдаги ҳамкорларга мунтазам тақдим этиб борилади. Шоурум хорижий инвесторлар, технологик компаниялар ва мутахассислар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотлар билан таништириш учун муҳим майдон вазифасини бажаради.

Тадбир давомида АҚШ компаниялари билан ахборот технологиялари йўналишида ҳамкорликни кучайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, сармояларни жалб қилиш ва IT Park резидентлари билан алоқаларни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур ташаббус икки томонлама инновацион ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР