Бобокулова ва Исроилов Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ливерпулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси номидан уч нафар спортчи чорак финал жангларини ўтказди.
48 кг вазн тоифасида Сабина Бобокулова италиялик спортчи Джованна Марченини 5:0 ҳисобида ишончли мағлубиятга учратиб, турнир ярим финалига йўл олди.
50 кг вазн тоифасида Шодийёржон Мелиқўзиев япониялик Соуши Макинога 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, чемпионатни чорак финал босқичида якунлади.
85 кг вазн тоифасида Акмалжон Исроилов испаниялик Рикардо Фресндани 5:0 ҳисобида ишончли мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди ва жаҳон биринчилиги медаллари учун курашни давом эттиради.