Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
“Click” АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида “Click” АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.