Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Технологиялар 02/06/2025 Cyber University АҚШнинг Stanford ва University of Washington билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Cyber University АҚШнинг Stanford ва University of Washington билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги ташкил этилган Cyber University давлат университети яна икки тарихий ютуққа эришди. АҚШнинг дунёдаги энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлган Stanford университетининг муҳандислик факультети глобал ва онлайн таълим маркази ҳамда University of Washington билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Бу Ўзбекистон таълим тизими учун тарихий бурилиш бўлиб, Cyber University Stanford билан расмий ҳамкорлик ўрнатган илк университетга айланди. Шу билан бирга, University of Washington билан ҳам халқаро даражадаги ҳамкорлик меморандуми тузилди.

Мазкур меморандумлар Cyber Universityнинг халқаро академик ҳамкорликларини мустаҳкамлаб, университетнинг глобал таълим маконидаги мавқеини оширишга хизмат қилади. Меморандумлар доирасида замонавий IТ-таълим, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва рақамли иқтисодиёт йўналишларида қўшма лойиҳалар, илмий тадқиқотлар, ўқув дастурлари ва академик алмашинувлар йўлга қўйилади.

Cyber University рақамли замонда юқори малакали мутахассислар тайёрлашда халқаро ҳамкорликлар доирасида муҳим қадамлар ташламоқда. Бу эса университетнинг ривожланиши ва Ўзбекистон таълим тизимининг тараққиёти учун катта имкониятлар очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг