Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Спорт 02/03/2025 Элдор Шомуродов – февраль ойида «Рома»нинг энг яхши футболчиси

Элдор Шомуродов – февраль ойида «Рома»нинг энг яхши футболчиси

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг «Рома» клуби томонидан 2025 йил февраль ойининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Ўзбек ҳужумчиси илк бор бу мукофотга сазовор бўлди. У клубнинг расмий сайтида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра энг кўп овоз тўплади.

Шомуродов Пауло Дибала, Анхелиньо, Зеки Челик ва Маттео Суле каби юлдуз футболчиларни ортда қолдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг