Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Молия 11/06/2025 Европа инвестиция банки Тошкентда минтақавий офис очади

Европа инвестиция банки Тошкентда минтақавий офис очади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг охирига қадар Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг (ЕИБ) минтақавий офиси очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЕИБнинг катта кредит мутахассиси Давиде Монгуцци Тошкентда бўлиб ўтаётган IV Халқаро инвестиция форумида маълум қилди.

Унга кўра, жорий йил апрель ойида Самарқанддаги саммит доирасида Ўзбекистонда ЕИБ ваколатхонасини очиш бўйича меморандум имзоланган. Бу қадам икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инвестициявий имкониятларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

«Биз, ниҳоят, Ўзбекистон ҳукумати билан келишув имзоладик ва бу 2025 йил охиригача офисни очиш имконини беради», — деди Монгуцци.

ЕИБ ўз фаолиятини барқарор инфратузилмани ривожлантиришга — хусусан, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларига қаратмоқчи. Афзаллик берилган лойиҳалар қаторида Қорақалпоғистон ва Самарқандда юклама юқори бўлган йўл участкаларини яхшилаш, суғориш тизимларини ривожлантириш, автомобиль ва темир йўллар қурилиши ва модернизацияси каби ташаббуслар бор.

Банк ушбу вазифаларни амалга ошириш учун 400 нафардан зиёд муҳандислардан иборат мутахассислар жамоасининг тажрибасига таянади.

Монгуцци таъкидлашича, Европа Иттифоқининг молиявий институти сифатида ЕИБ Марказий Осиёга барқарор инфратузилма ривожлантириш бўйича энг яхши Европа амалиётларини олиб киришни мақсад қилган.

«Биз ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга интилаяпмиз ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан ўзаро англашув меморандумини аниқ лойиҳалар доирасида амалга оширишни бошлаяпмиз. Бу Қорақалпоғистон ва Самарқанддаги юклама юқори бўлган участкаларда ҳаракатни енгиллаштириш ва вазиятни яхшилашга қаратилган», — дея хулоса қилди ЕИБ вакили.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг