Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
F-Istanbul халқаро кўргазмаси: Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар экспорт имкониятларини кенгайтирмоқда

F-Istanbul халқаро кўргазмаси: Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар экспорт имкониятларини кенгайтирмоқда

F-Istanbul халқаро кўргазмаси: Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар экспорт имкониятларини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 2 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Istanbul Fair Center” кўргазма мажмуасида “F-Istanbul” халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Мазкур нуфузли тадбир жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдоси ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, унда дунё бўйлаб юзлаб компаниялар ва ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.

Кўргазмада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ кўмагида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стенди доирасида юртимизнинг 11 та маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқда.

Кўргазма 5 июль куни қадар давом этади. Ўзбекистоннинг экспозицияси 4-павильон, CC235-стендда жойлашган бўлиб, ташриф буюрувчилар томонидан катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун халқаро ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, экспорт географиясини кенгайтириш, ҳамда “Made in Uzbekistan” брендини жаҳон бозорида илгари суришда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг