Фарғона вилояти ҳокими Rotary Club of Tokyo Waseda делегатсиясини қабул қилиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими Rotary Club of Tokyo Waseda делегатсиясини қабул қилиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими Rotary Club of Tokyo Waseda делегатсиясини қабул қилиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими Rotary Club of Tokyo Waseda делегатсиясини қабул қилиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг "Rotary Club of Tokyo Waseda" ташкилоти вакилларини қабул қилди

Учрашувда вилоят ҳокими икки Давлат раҳбарларининг яқин, ўзаро ишончга асосланган муносабатлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўплаб соҳаларда алоқаларни янада ривожланишига хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Фарғона вилояти ҳамда кунчиқар давлат тадбиркорлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгаяётганлиги, вилоятимиз туман ва шаҳарларидаги танлаб олинган мактабларда Япония таълим тажрибаси татбиқ этилгани қайд этилди.

Учрашувда аёлларни иш билан банд қилиш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, рақамлаштириш соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш каби масалалар борасида фикр алмашилди. 

Ўзбекистон хусусан, Фарғона вилоятига бўлган илк ташриф давомида йўналишлар бўйича ўрганишлар олиб борилиши, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишиш режалаштирилган.

Самимий мулоқотда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

"Rotary Club of Tokyo Waseda" ташкилоти 1905 йилда ташкил этилган бўлиб, жамиятда ижтимоий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда инсонлар ҳаётини яхшилашга интиладиган шахсларни бирлаштириш билан шуғулланади. Бугунги кунда дунё бўйича 1,4 миллиондан ортиқ "Rotary Club" ташкилотлари ва 3,8 миллиондан зиёд аъзолари мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг