Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Технологиялар 04/06/2025 Фарғонада IT Park резиденти “Innotech Solutions” МЧЖ ва Хитой вакиллари ўртасида 20 млн долларлик шартномалар имзоланди

Фарғонада IT Park резиденти “Innotech Solutions” МЧЖ ва Хитой вакиллари ўртасида 20 млн долларлик шартномалар имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Водилдаги “Қабуллар уйи”да Хитойнинг Пекин шаҳридаги Шуни райони расмийлари ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодий, саноат, инвестициявий ва ахборот технологиялари соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилганлиги қайд этилди, ҳудудлараро алоқалар янада фаоллашаётгани, биргаликда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳияти, ҳудудларда яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, Фарғона вилояти ҳамда Шуни райони билан кўплаб соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди. Хусусан, автомобилсозлик, электротехника, саноат, IТ, туризм каби йўналишлардаги имкониятлар икки ҳудудни боғлаш ҳамда салоҳиятли компанияларни жалб этган ҳолда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Вилоят раҳбари барча таклифларни қўллаб-қувватлашини, илғор тажриба ҳамда технологиялар, лойиҳалар икки ҳудуд ҳамкорлигида катта самара беришлигини айтиб ўтди.

Учрашувда билдирилган таклифлар асосида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, икки ҳудуднинг ишчи гуруҳларини тузиш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, учрашув якунида Шуни райони Мапо шаҳарчаси халқ ҳукумати билан вилоятдаги IT Park резиденти “Innotech Solutions” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотдан фойдаланиш борасида 20 млн долларлик шартномалар имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг