Фарғонада “Универсиада – 2016” ўйинлари бошланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Фарғонада “Универсиада – 2016” ўйинлари бошланди
Фарғонада “Универсиада – 2016” ўйинлари бошланди

Фарғонада “Универсиада – 2016” ўйинлари бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 26-май куни Фарғонада олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари бошланди.

Финал ўйинларида 900 нафар йигит ва қизлар иштирок этмоқда. Саралаш мусобақаларида эса 165 минг нафар ёшлар иштирок этганди.

“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг