FIFA Президенти Жанни Инфантино Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
FIFA Президенти Жанни Инфантино Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

FIFA Президенти Жанни Инфантино Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

FIFA Президенти Жанни Инфантино Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанни Инфантино бошчилигидаги FIFA делегацияси Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бошқа расмийлар ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрида барпо этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.

2022 йил 9 ноябрда қурилиши бошланган Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммаллиги, энергия тежамкорлиги ҳамда энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

100 гектардан ортиқ майдонда қад ростлаган мазкур мажмуа ўзида бир нечта спорт турлари учун мўлжалланган замонавий иншоотларни бирлаштиради. Улар кўп функцияли бўлиб, турли спорт турлари бўйича халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказишга тўлиқ тайёр ҳисобланади.

FIFA Президенти Жанни Инфантино ўз навбатида ушбу спорт инфратузилмасини юксак баҳолаб, Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилаётган замонавий шароитларни эътироф этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг