Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Спорт 27/02/2025 Гвардиола: Ҳусанов аллақачон ҳамманинг ёқимтойига айланиб улгурди

Гвардиола: Ҳусанов аллақачон ҳамманинг ёқимтойига айланиб улгурди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган учрашувда Манчестер Ситй меҳмонда Тоттенҳем устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Пеп Гвардиола Абдуқодир ҳақида фикр билдирди:

"Ҳусанов аллақачон кийиниш хонасида ёқимтойга айланган. Бугун у ўйинга ҳатто тиш чўткаси ва бошқа ортиқча нарсаларсиз келибди. Ҳеч нарса олмаган. Шунчаки футбол ўйнаш учун келди.

У билан гаплашсангиз, фақат кулиб туради, жилмаяди. Лекин у ишончли футболчи.

У жуда тез, жудаям, жудаям тезкор. Тўп билан муомала ва узатмаларининг сифати ғайриоддий даражада. У ҳали энди 20 ёшда. Вақт ўтган сари яхшиланиб бораверади.

Ундаги тезликни шу пайтгача кўрмаганман. Тезкор футболчиларни кўп кўрганман, лекин у энг яхшиларидан бири.

Уни ҳамма яхши кўради. У камгап, меҳнаткаш, нолимайди, жуда камтар. Шунинг учун ишончим комилки, мухлисларимиз уни севиб қолишади.

«Челси»га қарши ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасида бўлган воқеадан сўнг ўзини ўнглаш осон эмас эди, аммо у ўзини йўқотмади ҳамда вазиятни яхшилади. Сўнгги ўйинларда жуда яхши натижа кўрсатди", - деди МанСитй бош мураббийи.

Ўйиндан сўнг МанСитй расмий саҳифаларида Абдуқодир Ҳусанов иштирокида бир нечта видеолар жойланди. Ва у ерда ҳар доимгидек ўзбеклар жуда фаол :) Хурсандчилигимизга кўз тегмасин, илоҳим.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг