Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Дунё 16/06/2025 Гянжага МДҲнинг «Спорт пойтахти» мақоми берилди

Гянжага МДҲнинг «Спорт пойтахти» мақоми берилди

(Фото: МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжоннинг Гянжа шаҳрига расман «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги спорт пойтахти» унвони берилди.

Мос сертификатни топшириш маросими Гейдар Алиев номидаги боғ-комплекс ҳудудида бўлиб ўтди. Ҳужжат шаҳар раҳбариятига МДҲ Ижроия қўмитасининг сиёсий, гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Манучеҳр Хўҷизода томонидан топширилди.

Ушбу воқеа муносабати билан спорт намойишлари ва байрам концерти ташкил этилди.

Мақом Гянжа шаҳрида МДҲнинг III ўйинлари ўтказилиши муносабати билан берилган.

«Ҳамдўстликнинг спорт пойтахтлари» дастури давлатлараро ҳамкорлик доирасида амалга оширилиб, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Гянжанинг спорт пойтахти сифатида танланиши шаҳарнинг инфратузилмавий ва ташкилотчилик имкониятларини намойиш этиш, шунингдек, МДҲ давлатлари ўртасидаги спорт соҳасидаги интеграцияни кучайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг