Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Молия 14/06/2025 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва KfW банки ҳамкорликдаги лойиҳани ишга туширишни муҳокама қилмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва KfW банки ҳамкорликдаги лойиҳани ишга туширишни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев KfW Тараққиёт банкининг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ департаменти бўлим бошлиғи Ёнас Ратфелдер билан учрашув ўтказди.

Томонлар ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш ва инклюзивликни кучайтиришга қаратилган янги лойиҳани бошлаш имкониятларини муҳокама қилдилар. KfW вакиллари ушбу йўналишда тадқиқот олиб бориш учун молиявий кўмак ажратиш режалаштирилаётганини билдирдилар.

Агентлик томонидан мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар мунтазам ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимларини барқарор ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг