Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 12/06/2025 Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсиз иш шароитларини яратиш, жароҳатланишларнинг олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимлар малакасини ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур мақсадда, “Янги-Ангрен ИЭС”да “Ишлаб чиқариш жараёнларида жароҳатланишларнинг олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда.

Семинар доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича кенг қамровли маърузалар ва муҳокамалар олиб борилди:

Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги соҳаларида амал қилаётган қонунчилик асослари ҳамда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаби;

Бехатар иш шароитларини ташкил этиш, бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш жамоатчилик вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш;

Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва ходимлар билан ишлаш жараёнларини меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этишда раҳбар ходимларнинг масъулиятини ошириш;

Илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, тизим корхоналари ўртасида ўзаро фикр алмашинувини таъминлаш.

Ўқув-амалий семинарни юқори савияда ташкил этиш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви аъзолари ҳамда Республика касаба уюшмалари федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги вакиллари таклиф этилган. Уларнинг амалий тавсиялари иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Семинар иштирокчилари томонидан олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш, ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизлик маданиятини юксалтириш, шунингдек, барча тоифадаги ходимлар малакасини ошириш семинарнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.

Куннинг иккинчи ярмида, иштирокчилар иштирокида семинарнинг амалий қисми бўйича машғулотлар ўтказилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг