Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Спорт 24/02/2025 Исроил Мадримов Виржил Ортиска 12 раундлик жангда мағлуб бўлди

Исроил Мадримов Виржил Ортиска 12 раундлик жангда мағлуб бўлди

Сурат: DAZN

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Виржил Ортисга қарши жангда мағлубиятга учради.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар якдил қарор билан ғалабани Ортисга беришди. Ҳисоб қайдномалари 117-111, 115-113, 115-113 кўринишида америкалик спортчи фойдасига чиқди.

Шу тариқа, Виржил Ортис WBCнинг вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.

Исроил Мадримов учун бу профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубият бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг