Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Молия 25/04/2025 Жаҳон банкининг Ўзбекистонда молия секторини ислоҳ қилиш бўйича миссияси иш бошлади

Жаҳон банкининг Ўзбекистонда молия секторини ислоҳ қилиш бўйича миссияси иш бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон банкининг техник кўмак дастури доирасида Ўзбекистонда молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ этишга қаратилган миссияси ўтказилмоқда.

Миссия доирасида молиявий хизматлар мижозлари учун аниқ ижобий натижаларга эришишга йўналтирилган янги тартибга солиш концепциясини жорий этиш, 2025-2026 йилларга мўлжалланган қонунчилик ислоҳотларини муҳокама қилиш ҳамда Молиявий омбудсман институтини ташкил этиш бўйича босқичма-босқич режани ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, миссия ташрифи давомида Жаҳон банки экспертлари томонидан ишлаб чиқилган икки муҳим ҳужжат – молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш концепцияси ҳамда молия бозорини мониторинг қилиш бўйича қўлланма муҳокама этилиши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар Буюк Британия ва Канада каби мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда адолатли, шаффоф ва истеъмолчи манфаатларига йўналтирилган молиявий тизимни яратиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР