Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Иқтисод 08/05/2025 Jiangsu World Group Сурхондарё вилоятидаги пахта кластерига 95 миллион доллар сармоя киритади

Jiangsu World Group Сурхондарё вилоятидаги пахта кластерига 95 миллион доллар сармоя киритади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инновацион технологиялар ва илмий ёндашувлар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлашга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу доирада, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Jiangsu WORLD GROUP" корпорацияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда корпорацияси томонидан Сурхондарё вилоятида 20 минг гектар майдонда пахта хомашёсини етиштириш, толани тозалаш ва қайта ишлаш учун автоматлаштирилган заводлар қуришга йўналтирилган, умумий қиймати 95 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси тақдим этилди.

Муҳокама якунида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, мақбул ер майдонларини аниқлаш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг