Малайзия компанияси Ўзбекистонда маълумотлар марказини қуришга қизиқиш билдирмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Малайзия компанияси Ўзбекистонда маълумотлар марказини қуришга қизиқиш билдирмоқда

Малайзия компанияси Ўзбекистонда маълумотлар марказини қуришга қизиқиш билдирмоқда

Малайзия компанияси Ўзбекистонда маълумотлар марказини қуришга қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Basis Bay" компанияси асосчиси ва директорлар кенгашининг ижрочи раиси Праба Тхиагаражах билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбиркорнинг айтишича, компания мамлакатда ягона тўлиқ Малайзия резиденти таъсислигида маълумотлар марказига (data center) асос солган. Осиё минтақасида биринчилардан бўлиб, 2009 йилда энергия самарадорлиги ва экологик тоза технологияларга асосланган "яшил" маълумотлар маркази фаолиятини йўлга қўйган.

Мамлакатимизнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган сиёсати ва стратегик жойлашувини инобатга олиб, Малайзия томони билан Ўзбекистонда маълумотлар марказини қуришга сармоя киритиш имкониятлари муҳокама қилинди. 

"Ўзбекистон ахборот технологиялари бозори ва маълумотлар марказини қуриш истиқболларини ўрганиб чиқиш учун яқин келажакда компаниямиз мутахассисларидан иборат ишчи делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафари режалаштирилган", – деди у.

"Basis Bay" компанияси 1996 йилда тадбиркор Праба Тхиагаражах томонидан асос солинган. Компания Малайзиянинг ахборот технологиялари  соҳасидаги етакчилардан бири бўлиб, асосан маълумотлар марказлари (data centers) ҳамда булутли (cloud) хизматларни тақдим этишга ихтисослашган. Ҳозирга келиб, компания Куала-Лумпур ва унинг атрофида 4 та маълумотлар марказига эгалик қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР