Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Москвада Ислом Каримов хиёбони пайдо бўлади
Москвада Ислом Каримов хиёбони пайдо бўлади

Москвада Ислом Каримов хиёбони пайдо бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Москвада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хиёбони пайдо бўлади. Бу ҳақда Мосвка Мэрининг расмий сайти хабар беради.

Сайт маълумотларига кўра, Якиманка туманидаги шаҳар хиёбонини Ислом Каримов номи билан аташади. Хиёбон Ўзбекистон консуллик бўлими ва меҳмонлар уйи яқинида жойлашган.

“Консуллик яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини бериш бўйича Россия ва Ўзбекистоннинг фан-таълим, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилишди”, - дейилади хабарда.

Хиёбонга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш бўйича қарор лойиҳаси 1-ноябрь куни ўтадиган Москва шаҳри Ҳукуматининг мажлисида кўриб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг