Валюта курслари 15/09/2025
$1 – 12426.83
UZS – -0.16%
€1 – 14566.73
UZS – 0.14%
₽1 – 146.96
UZS – 0.6%
Қидириш
МСК янги сенаторларни рўйхатдан ўтказди
МСК янги сенаторларни рўйхатдан ўтказди

МСК янги сенаторларни рўйхатдан ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида Алишер Курманов ва Ботиржон Асадовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

МСК хабарига кўра, қарор Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 2017 йилнинг 13 май куни давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан қабул қилинди.

Алишер Курманов илгари Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Ботиржон Асадов эса Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси бўлиб ишлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР