Наманганда Fahim Brothers қўшма корхонаси очилади — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Наманганда Fahim Brothers қўшма корхонаси очилади

Наманганда Fahim Brothers қўшма корхонаси очилади

Наманганда Fahim Brothers қўшма корхонаси очилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон чарм саноатига халқаро қизиқиш кун сайин ортмоқда. Бу гал мамлакатимизга Покистоннинг етакчи корхоналаридан иборат делегация ташриф буюрди. Мақсад – маҳаллий ишлаб чиқариш билан яқиндан танишиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини топиш ва қўшма лойиҳаларга асос солиш.

Ташриф давомида меҳмонлар “Ohangaron Tabiiy Charm”, “Hamkor Nur Savdo” ва “Gold Leather Export Import каби таниқли корхоналаримизда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Покистоннинг машҳур “Fahim Brothers” компанияси Наманганда фаолият юритаётган “Gold Leather Export Import” билан музокаралар олиб борди. Мулоқот натижасида қўй терисини қайта ишлашга ихтисослашган қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Бу ташаббус маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, делегация таркибидаги яна бир йирик компания — “Mamba Fashion” ҳамда бир нечта покистонлик шериклар “Ohangaron Tabiiy Charm” МЧЖ фаолияти билан танишди. Томонлар ярим тайёр чарм — Вет-Блуэ маҳсулотини харид қилиш бўйича келишиб олди. Бу келишув икки давлат компаниялари ўртасидаги савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг