Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий канали хабар беради.

Қарор билан ташкил этилган Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази, шу жумладан нанотизимлар, наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш билан шуғулланади.

Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР