«Навоиуран» 300 миллион долларгача бўлган еврооблигацияларнинг дебют эмиссиясига ҳозирлик кўрмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳукумат раҳбарининг тегишли топшириқлари асосида халқаро даражадаги молиявий ва юридик маслаҳатчилар жалб қилинди. Истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилди ва инвесторлар учун тақдимот тайёрланди. Салоҳиятли хорижий инвесторлар жалб қилинган холда бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби ва Дубай, АҚШнинг Ню Ёрк ва Бостон шаҳарларида нон-деал роадшов тадбирлари ўтказилди.
Корпоратив облигациялар (эуробонд) чиқарилишига жорий капитал бозоридаги ижобий конъюнктура туртки бўлиб, бу эса корхонага кенг кўламдаги инвесторларни жалб этиш ҳамда эмиссияни мақсадга мувофиқ жозибадор шартларда амалга ошириш имконини беради.
Банк андерайтерлар ва хорижий консультантлар тавсиясига кўра, инвесторлар ишончини ошириш, тадбирларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Евробондалар жойлаштириш мақсадида ўтказиладиган “нон-деал Роадшов”ларда эмитентнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этишди. Хусусан, Abu Dhabi Investments Authority, First Abu Dhabi Bank, BREVAN HOWARD, Mashreq Capital, ENBD AM, BHM Capital, Q Market Maker, Market Securities, Emirates Investment Bank, UAB, Boston MFS, FMR каби компаниялар билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувларда «Citiи», «ADCB», «Natixis» таркибидаги андеррайтер банклар консорциуми инвесторларнинг облигацияларни чиқаришга бўлган юқори қизиқишини қайд этди.
Мазкур корпоратив облигацияларнинг (eurobond) халқаро капитал бозорида муваффақиятли жойлаштирилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга инвесторлар билдираётган ишонч ва ижобий баҳонинг тасдиғидир.