Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Туризм 02/06/2025 “Ўзбек карвони” Буюк Британияда Ўзбекистоннинг анъаналари ва сайёҳлик имкониятларини намойиш этади

“Ўзбек карвони” Буюк Британияда Ўзбекистоннинг анъаналари ва сайёҳлик имкониятларини намойиш этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси туризмни ривожлантириш ва сайёҳларнинг мамлакатимизга қизиқишини ошириш мақсадида 5-17 июнь кунлари Буюк Британиянинг олти шаҳрида “Ўзбек карвони” (Uzbekistan Caravan) номи остида маданий-гастрономик тур уюштирмоқда.

Тадбирлар Лондон, Манчестер, Ливерпул, Эдинбург, Оксфорд ва Кардифф каби йирик шаҳарларда ўтказилади. Тур доирасида мазкур шаҳарлар аҳолиси ва меҳмонлари анъанавий ўзбек таомларини татиб кўриш ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.

Асосий мақсад халқаро майдонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Британия аудиториясининг мамлакатимизга бўлган қизиқишини шакллантиришдан иборат.

Ушбу ташаббусни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси, Лондондаги «Ошпаз» ўзбек таомлар ресторани ва машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий томонидан қўллаб-қувватламоқда.

Ушбу тур 21-22 июнь кунлари Лондон марказидаги энг машҳур ва сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойларидан бири – “Tower Bridge” кўприги олдида ўтказиладиган “Ўзбек маданияти ва миллий таомлари” кенг кўламли фестивалининг кириш қисми бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг