Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарори ижросини таъминлаш, хусусан, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналишида юк ташишлар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Транспорт муаммоларини ўрганиш маркази ташаббуси билан Афғонистон ва Покистон транспорт идоралари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналишини ривожлантиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Мазкур лойиҳа йўналиш бўйлаб юк ташишлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Учрашув якунида томонлар Ҳаракатлар режаси лойиҳасини якуний таҳрирга келтириб, имзолаш учун давлат ички протседураларини бошлашга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг