Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розикулов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов билан Ашхабодда музокаралар ўтказди.

Улуғбек Розикулов Туркманистонга Ўзбекистон делегациясига раҳбар сифатида ташриф буюрди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг Туркманистон билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишига катта аҳамият берилаётгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Гурбангули Бердимухамедов ҳам яқин қўшнилар, жумладан Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш Туркманистон ташқи сиёсатининг стратегик устуворликларидан эканлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг