Валюта курслари 29/08/2025
$1 – 12482.38
UZS – 0.56%
€1 – 14540.72
UZS – 1.07%
₽1 – 155.23
UZS – 0.62%
Қидириш
Ўзбекистон доимий аҳолиси 38 миллион нафарга етди

Ўзбекистон доимий аҳолиси 38 миллион нафарга етди

Ўзбекистон доимий аҳолиси 38 миллион нафарга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етди.

Аҳолининг жинс бўйича тузилиши қуйидагича:

  • Эркаклар – 19 136 800 нафар
  • Аёллар – 18 863 200 нафар

Шу тариқа, мамлакатда эркаклар сони аёллар сонидан 273 600 нафарга кўп.

Дунё бўйича ўртача туғилиш даражаси бир аёлга 2,2 нафар болани ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич бир аёлга ўртача 3,5 нафар боладан тўғри келмоқда.

Жаҳон тенденцияларидан фарқли ўлароқ, мамлакатимизда бу кўрсаткич 2012 йилдан буён жадал ўсишда давом этмоқда (ўшанда бу кўрсаткич 2,3 эди).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг