Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Европага мунтазам юк поезди қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2026 йил апрелига қадар Европа мамлакатларига мунтазам юк темирйўл қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ушбу ташаббус 2025 йил 19 августда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга мувофиқ амалий чора-тадбирлар режасига киритилган.
Яқин вақт ичида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Унинг якунига кўра, вице-премьер Oчилбoй Раматов, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов халқаро темирйўл ташувларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлайдилар.