Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди
Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 561 очко билан 63-ўринни сақлаб қолди.

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 794 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса форслар 1 поғона пастлади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Жанубий Корея (691 очко) ҳам жаҳон рейтингида 1 ўрин йўқотди. Жамоа қитъада 2-поғонада бормоқда. Кучли учликдан Япония (629 очко) жой олди. Австлария (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4–5 ўринларни эгаллаган.

Эрон – 33-ўрин;

Жанубий Корея – 40-ўрин;

Япония – 51-ўрин;

Австралия – 55-ўрин;

Саудия Арабистони – 57-ўрин;

Ўзбекистон – 63-ўрин;

БАА– 68-ўрин.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар (415 очко) бир поғонага кўтарилди. Хитой (407 очко) ўз ўрнида қолган бўлса, Сурия терма жамоаси (357) 2 поғона пастлади.

Қатар — 84-ўрин;

Хитой — 86-ўрин;

Сурия — 95-ўрин.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1644 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1534 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Бельгия, Франция, Колумбия, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари эгаллаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг