Ўзбекистон – Мўғулистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ўзбекистон – Мўғулистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон – Мўғулистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон – Мўғулистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Мўғулистоннинг пойтахти Улан-Батор шаҳридаги "Made in Uzbekistan" савдо уйида икки мамлакат 70 дан ортиқ тадбиркор ва йирик компаниялар иштирокида кўргазма-ярмарка, шунингдек B2B ва B2G форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида мўғулистонлик ишбилармонлар билан тирик қўй ва мол, кашемир, жун, гўшт ҳамда бошқа маҳсулотларни Ўзбекистонга етказиб бериш масалалари муҳокама қилиниб, ҳамкорликка оид келишувларга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Мўғулистон Савдо-саноат палаталари ўртасида музокаралар ўтказилиб, Тошкент шаҳрида “Монголия Савдо уйи”ни очиш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур марказ икки мамлакат тадбиркорлари учун янги бизнес майдонига айланиб, экспорт-импорт жараёнларини йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Тадбир Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик йўналишларини очишга замин яратди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг