Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2025 Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Бош вазирини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовни қабул қилди.

Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Иқтисодий кооперация йили доирасида биргаликда самарали ишлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, жумладан, қўшма Инвестиция компанияси кўмагида амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари қизғин паллага кирган. Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.

Эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва бўлажак олий даражадаги учрашув учун янги ташаббусларни илгари суриш мақсадида ҳукуматлар даражасида яқиндан амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шу маънода, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва икки мамлакат ҳудудлари форумининг юқори натижадорлигини таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг