Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2025 Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевни қабул қилди.

Суҳбат аввалида Адилбек Касималиев давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Энергетика ва транспорт коммуникацияларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЕС-1 ва "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли қурилишини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг