Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2025 Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Учрашув аввалида Қоҳир Расулзода давлатимиз раҳбарига Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Самарали ҳудудлараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.

Шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, кооперация ва чегараолди ҳамкорлик лойиҳаларини фаол илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг