Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup финалида Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup финалида Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup финалида Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup финалида Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup турнири финалида Эрон миллий жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ғалаба қозонди.

Учрашув кескин тарзда бошланди: ўйиннинг учинчи дақиқасида Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Ария Юсефий Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол қоидабузарлик қилиб, тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва жамоаси майдонда ўн киши билан қолди. Ўзбекистон терма жамоаси сон жиҳатдан устунликка эга бўлишига қарамай, узоқ вақт давомида рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади. Асосий вақт голсиз якунланди, кубок тақдири эса қўшимча вақтда ҳал бўлди.

Қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқаларида Остон Ўрунов пенальти ишлаб олди, аммо жамоа сардори Элдор Шомуродов тўпни дарвозадан юқорига йўллади.

Барча мухлислар серия пенальтига тайёрланаётган бир пайтда, сўнгги дақиқаларда Хожакбар Алижонов боши билан Эрон дарвозасининг узоқ бурчагига тўпни аниқ йўллади ва Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, миллий жамоа CAFA Nations Cup кубогини қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг