Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup мусобақасида Туркманистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup мусобақасида Туркманистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup мусобақасида Туркманистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 2 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган CAFA Nations Cup турнирининг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисобни 37-дақиқада Игорь Сергеев очди, ордан 7 дақиқа ўтиб у пенальтидан иккинчи голини урди ва дублни расмийлаштирди.

59-дақиқада Ўзбекистон жамоаси аъзоси Фаррух Сайфиев рақиб дарвозабонининг юзига оёғи билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

84-дақиқада туркманистонлик ўйинчи Дидар Дурдиев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.

CAFA Nations Cup мусобақасининг учинчи турида Ўзбекистон термаси Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Қирғизистон аввалги баҳсда Омонга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Учрашув 5 сентябр куни бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг