Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Иқтисод 05/06/2025 Ўзбекистон ва GPE EXPO фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди

Ўзбекистон ва GPE EXPO фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "GPE EXPO" компанияси асосчиси ва директори жаноб Пареш Жҳумарвала билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида жаноб Пареш Жҳумарвала "GPE EXPO" компаниясининг фаолияти, Ҳиндистон ва Бангладешда амалга оширилган йирик лойиҳалар, шунингдек, ҳозирги кунда Нигерия ва Иорданияда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. У шунингдек, Ўзбекистон фармацевтика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва мавжуд салоҳиятни эътироф этиб, мамлакатимиз Марказий Осиёда фармацевтика марказига айланиб бораётганини таъкидлади.

"GPE EXPO" директори яқин келажакда Ўзбекистонда фармацевтика йўналишида йирик халқаро кўргазма ташкил этиш режа қилинаётганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Агентлик директори "GPE EXPO" ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, бундай ҳамкорлик фармацевтика саноатининг янада жадал ривожланишига хизмат қилишини қайд этди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни босқичма-босқич ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг