Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Иқтисод 08/05/2025 Ўзбекистон ва Индонезия давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Индонезия давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Давлат буджет сиёсати департаменти ходимлари Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Буджет қўмитаси раисининг ўринбосари жаноб Муҳиддин Муҳаммад Саид бошчилигидаги Индонезия делегацияси вакиллари билан учрашди.  

Учрашув давомида Индонезия томони Ўзбекистоннинг давлат молиясини бошқариш, солиқ маъмурчилиги ва буджет тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳасидаги тажрибасига чуқур қизиқиш билдирди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари давлат буджети тузилиши, маблағларни тақсимлаш механизмлари, шунингдек, молиялаштириш соҳасидаги устуворликлар ҳамда буджет жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, фискал сиёсат, шунингдек, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирилди. Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида давлат молияси соҳасида тажриба алмашишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг