Ўзбекистон ва МАГАТE ядровий инфратузилмани ривожлантириш режасини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5- 8 май кунлари Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (ХАЭА) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида миллий ядро инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш бўйича Комплекс Иш Режасини (КИР) муҳокама қилишга бағишланган иккинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Тадбир ХАЭАнинг Вена шаҳридаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокида ўтказилмоқда. Делегацияга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги раҳбарлик қилмоқда. Делегация таркибида Энергетика Вазирлиги ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги Қўмитаси вакиллари ҳам борлар.
Маслаҳатлар доирасида инфратузилмани ривожлантиришнинг 19 та асосий йўналиши бўйича тадбирларни синчковлик билан муҳокама қилиш ва келишиш ишлари амалга оширилмоқда. ХАЭА кўмаги билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш, белгиланган ишларни амалга ошириш босқичларини аниқлаштириш ва келгуси тадбирларнинг амалга оширилиш вақти параметрларни келишишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида ишини давом эттиради ва бу даврда келгуси қадамлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун биринчи навбатдаги чораларни аниқлашга эътибор қаратади.