Ўзбекистон ва Ўмон ИҲТ ТИВК якунларини муҳокама қилишди — UzDaily.uz
Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ўмон ИҲТ ТИВК якунларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Ўмон ИҲТ ТИВК якунларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ўмон ИҲТ ТИВК якунларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 22-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Моҳамед Саид Моҳамед Ал Лавати билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида Тошкент шаҳрида 19-октябрь куни ўз ишини тамомлаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси якунлари юзасидан фикр алмашилди. Элчи Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги раислиги муваффақиятли бошланганлиги билан табриклади.

Учрашувда давлатларимиз ўртасида ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг